Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Месси жаҳон чемпионати финали олдидан ҳиссиётли мурожаат билан чиқди

Месси жаҳон чемпионати финали олдидан ҳиссиётли мурожаат билан чиқди

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси жаҳон чемпионати финали арафасида ижтимоий тармоқларда жамоадошлари ва мухлисларга ҳиссиётларга бой мурожаат қилди.

«Бу йиллар давомидаги энг гўзал нарса фақатгина қўлга киритилган совринлар эмас, балки босиб ўтган бутун йўлимиз бўлди. Ҳар куни шу жамоа билан бирга бўлиш, елкама-елка курашиш, оғир паллалардан кейин яна оёққа туриш ва ҳар бир қадамдан завқ олиш — буларнинг барчаси беқиёс.

Жамоадошларимга, мураббийлар штабига ва ҳар куни ушбу терма жамоа бир катта оила бўлиб қолиши учун бор кучини аямай меҳнат қилаётган барча инсонларга чексиз миннатдорчилик билдираман.

Нима бўлишидан қатъи назар, бу жамоа аллақачон тарих ёзди. Бу тарихни биз ҳеч қачон унутмаймиз ва уни ҳеч ким ўчира олмайди.

Олға, Аргентина!» — деб ёзди Месси ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026 финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Киритилди: 12:00 19.07.2026. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!