Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони жамоа юлдузи Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Захирага олиниш ҳеч кимга ёқмайди, жумладан Мессига ҳам. Мен Месси билан маслаҳатлашмасдан туриб бирорта ҳам қарор қабул қилмайман. Жамоани мен бошқаряпман деб айтишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Биз қабул қиладиган барча қарорларимизни доимо Месси билан муҳокама қиламиз. Мен ундан нима деб ўйлашини, ўзини қандай ҳис қилаётганини сўрайман ва биз ўзаро келишувга эришишга ҳаракат қиламиз.
Месси майдонда қийинчиликларга дуч келган тақдирда ҳам, у бизга жуда кўп нарса беради. Унинг майдонда бўлгани яхшироқ — у кўплаб вазиятларни юзага келтиришга қодир», — дея Скалонининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини 17 июнь куни Жазоир терма жамоасига қарши ўтказади.