Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

"Мен боғчада ишлайман, бизни мажбуран пахтага жўнатишмоқчи"

"Мен боғчада ишлайман, бизни мажбуран пахтага жўнатишмоқчи"

Мен боғчада ишлайман, ҳозир мудирамиз ётоққа икки кунга пахтага жўнатмоқчи, шу бугундан кечга бориб рўйхатдан ўтишимизни айтди. Бу ишни бошида катталар турибди. Ҳеч нима дея олмаймиз. Кам таъминланган болаларнинг ота-оналарини ҳам икки кунга чиқиб беришларини айтинглар деб буюришди. Қаерга мурожаат қилиш керак? (Фарғона вилояти, Бешариқ тумани)

Қонунчиликка мувофиқ фуқаролар, жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш тақиқланган.

Фуқароларни мажбурий жамоат ишларига бевосита ёки билвосита жалб қилган мансабдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш бўйича мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилган.

Юқоридагиларга кўра пахта теримига чиқишга мажбурлашса ёки иш ҳақингиздан пул ушлаб қолишса дарҳол қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат этишингиз сўралади:
? Адлия вазирлигининг ишонч телефони – 1008;
? Бош прокуратуранинг ишонч телефони – 1007;
? Касаба уюшмаларининг ишонч телефони – 1092;
? Меҳнат вазирлигининг ишонч телефони – 71-200-06-00.

Киритилди: 20:32 26.10.2018. Ўқилди: 1577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!