Бир киши кўз тегишидан ҳадиксирайди, оқибатда унга ҳасадчиларнинг кўзи тегади.
– Бошқа киши ушбу йили ўқишга кира олмайман деб ҳисоблайди, оқибатга ўқишга кира олмайди.
– Хотин эри ёки фарзандлари бемор бўлиб қолишидан қўрқади, оқибатда ҳақиқатда шундай бўлади.
Нима учун айнан қўрққан нарсангиз юзага келишини биласизми?
Унинг сабаби шуки, чунки ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: “Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман”, деб айтган.
Шундай экан, Аллоҳ ҳақида яхши гумон қилинглар, ким гўзал гумон қилса ютуққа эришади.