АҚШ президенти рафиқаси Мелания Трамп 2 март куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига раислик қилди.
БМТ матбуот хизмати маълум қилишича, тарихда илк бор АҚШнинг биринчи хоними Хавфсизлик Кенгашининг можаролар шароитида болалар масаласига бағишланган мажлисига раислик қилган.
Аввал ҳам биринчи хонимлар Кенгаш йиғилишларида иштирок этган, аммо улардан ҳеч бири раислик қилмаган.