Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Мексикада кучли ёмғирдан 170 минг одам жабрланди

A A A
Мексикада кучли ёмғирдан 170 минг одам жабрланди

Мексиканинг Сонора штатида 19-E тропик пўртанаси 170 мингга яқин одамнинг мол-мулкига зарар етказди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».

Кучли ёмғирлар оқибатида энг кўп жабрланганлар сони Эрмосильо, Гуаямас, Кахеме, Аламос, Бакум, Бенито-Хуарес, Эмпальме, Этчохоа, Уатабампо муниципалитетларида қайд этилган.

Фавқулодда режим ҳолати Соноранинг бирйўла 11 та муниципалитетида эълон қилинган. У ерда кучли ёмғирлар оқибатида бир қатор аҳоли пунктларини сув босган.

Сонорада 21 сентябрь куни кичкина бола ҳалок бўлган. Икки ёшли болани сув оқими олиб кетган.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 23:00 23.09.2018. Ўқилди: 1251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар