Бугун 29 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Меҳр-5” операцияси: Сурияда олиб келинганлар “Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилади

“Меҳр-5” операцияси: Сурияда олиб келинганлар “Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилади

Кеча, Тошкент халқаро аэропортига “Меҳр-5” операцияси доирасида Сурияда террорчи гуруҳларга қўшилиб қолганларнинг оила аъзолари — 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар, жами 93 киши олиб келинди.

"Дунё" Ахборот агентлигининг ёзишича, ушбу операция АҚШ ва бошқа ҳамкор давлатларнинг кўмагида амалга оширилган. Қайтарилганлар уч йилдан ортиқ вақт давомида Суриянинг “Аль-Холь” лагерида сақланган. Қайд этилишича, олиб келинганлар орасида 7 нафар етим бола — ота-онасини йўқотганлар ҳам бор.

Энди уларнинг барчаси Тошкент вилояти “Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилади ва тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, уларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам берилади.
“Меҳр-5” операцияси: Сурияда олиб келинганлар “Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилади
“Меҳр-5” операцияси: Сурияда олиб келинганлар “Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилади
“Меҳр-5” операцияси: Сурияда олиб келинганлар “Бўстон” сиҳатгоҳига жойлаштирилади

Киритилди: 21:53 01.05.2021. Ўқилди: 3091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!