Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Мбаппе тиззасидаги муаммо туфайли операция қилиниши мумкин

Мбаппе тиззасидаги муаммо туфайли операция қилиниши мумкин

Ҳужумчи Килиан Мбаппе тиззасидаги муаммоси кучайгани сабабли «Реал»нинг яқин орадаги ўйинларини ўтказиб юборади. Француз футболчиси Мадрид жамоасининг Чемпионлар лигаси доирасида «Бенфика»га қарши бўладиган навбатдаги ўйини учун қайдномага киритилмади.

Таниқли журналист Хуанфе Санснинг хабар беришича, агар танланган консерватив даволаниш усули тиззанинг ҳолатини яхшиламаса, Мбаппе кичик жарроҳлик амалиётини ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни «Реал» ўз майдонида «Бенфика»ни қабул қилади. Бу Чемпионлар лигаси ўтиш (плей-офф) босқичининг жавоб учрашуви бўлади. Биринчи ўйинда Альваро Арбелоа шогирдлари сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Киритилди: Бугун 19:04. Ўқилди: 192 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!