Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Мбаппе 6 йил ичида илк бор ПСЖда захирада қолдирилди ​​​​​​​

Мбаппе 6 йил ичида илк бор ПСЖда захирада қолдирилди ​​​​​​​

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Лилль" (3:1)га қарши Лига 1 21-тур доирасидаги ўйинни захирадан кузатди.

25 ёшли француз парижликлар таркибида фаолиятида учинчи бор Франция чемпионати доирасидаги ўйин қайдномасига кирди ва майдонга тушмади. У бунга қадар "Нант" (2017 йил ноябрь) ва "Монако" (2018 йил апрель) билан ўйинларда захирада қолганди.

Мбаппе 2023/24 йилги мавсум ПСЖ таркибида Лига 1да 19 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 4 та ассист қайд этди. ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида 21та ўйинда 50 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Киритилди: 21:07 11.02.2024. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!