Бугун АОКА штабида Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
- Зарур иш билан автомашинамда кўчага чиқишимга тўғри келганди. ЙПХ ходими мени тўхтатиб, махсус рухсатномасиз ҳаракатланганим учун маъмурий баённома расмийлаштирди, 4 млн сўмдан ортиқ жарима тўлашим кераклигини айтди. Шу тўғрими?
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига кўра:
➖ йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқарганлик учун 223 минг сўм,
➖ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши 1 млн 115 минг сўм,
➖ транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 2 млн 230 минг сўм миқдорда ЖАРИМА солишга сабаб бўлади.
✔️ Карантин даврида махсус рухсатнома олиш талаб қилинган автомашинада махсус рухсатномасиз кўчада ҳаракатланиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини БУЗИШ ҳисобланади.