Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Матиз" ҳайдовчиси 12 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлди

"Матиз"  ҳайдовчиси 12 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлди

Маълум қилинишича, соат 08:45 да Газарак–Тортули йўналиши бўйича юқори тезликда ҳаракатланаётган «Matiz» йўлни кесиб ўтаётган қизни уриб юборган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл машина четидаги дарахтга урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қиз оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган ва шу ерда вафот этган. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган.

«Бу йўл маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда ҳаракат тезлиги соатига 70 километр бўлиши керак. 5.22 ва 5.23 йўл белгилари ўрнатилган. Бу қисмда дислокацияда пиёдалар ўтиш йўлакчаси ўрнатиш кўрсатилмаган. Ҳозирда бу ерда аҳоли гавжумлиги ҳисобга олиб, йўлакча ўрнатишга келишиб олдик», — дейди йўл бўлими муҳандиси Миршараф Муродов.

Шунингдек, вилоят ЙҲХБ бўлим бошлиғи Ғайрат Турдиевнинг маълум қилишича, «авария» содир бўлган ҳудудда йўл белгилари ўрнатилган, йўл ётиқ чизиқчаси мавжуд эмас. Ушбу жойда пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш ҳамда тезликни чекловчи белгилар ўрнатиш юзасидан Сариосиё туман ҳокимлигига сўровнома киритилган.

https://t.me/surxonypx/1400

Киритилди: 10:12 13.09.2021. Ўқилди: 2037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!