Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Маск бойлиги 800 млрд доллардан ошган биринчи инсон бўлди

Маск бойлиги 800 млрд доллардан ошган биринчи инсон бўлди

Илон Маск бойлиги 800 млрд доллардан ошган биринчи инсон бўлди.

Америкалик тадбиркор Илон Маск бойлиги 800 миллиард доллардан ошган дунёдаги илк инсон сифатида тарихга кирди.

Нашр маълумотига кўра, бу ҳолат Маскка тегишли SpaceX компанияси унинг ўзига қарашли сунъий интеллектга ихтисослашган xAI компаниясини сотиб олганидан сўнг кузатилган. Ушбу битим Маск бойлигини 84 млрд долларга ошириб, уни 852 млрд долларга етказган.

“Forbes” рейтингининг иккинчи поғонасидан Google ҳаммуассиси Ларри Пейж ўрин олган бўлиб, унинг бойлиги 281 млрд доллар деб баҳоланган.

Маълумот учун, Маск 2021 йил январь ойида илк бор дунёнинг энг бой инсонига айланган, ўшанда унинг бойлиги 190 млрд долларни ташкил этган эди.

Киритилди: Бугун 17:45. Ўқилди: 283 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!