Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Машинани сотишим учун дадам аризани Россиядан қандай юборади?»

«Машинани сотишим учун дадам аризани Россиядан қандай юборади?»

— Автомашина сотмоқчиман. Харидорнинг номига расмийлаштиришим керак эди. Машинам онамнинг номида. Дадам Россияда ишлайди.

— Оила кодексининг  24-моддасига биноан, никоҳ даврида сотиб олинган мулкка дадангизнинг эгалик ҳуқуқи бор. Шунинг учун, дадангиздан нотариал тартибда тасдиқланган ариза олишингиз керак. (Бошқа мамлакатда бўлса ариза тегишли тартибда апостилланган бўлиши керак). Кейин хоҳлаган нотариал идорага бориб олди-сотди шартномасини расмийлаштиришингиз мумкин.

 Аризаниг ўзини юборадими ёки  онлайн юборса ҳам бўладими?

— Дадангиз чет давлатда бўлса, ўша  давлатдаги Ўзбекистон Республикаси  Консули томонидан тасдиқланган ариза ёки нотариус томонидан тасдиқланиб, апостиль қўйилган, мулк сотилишига розилик аризасининг асл нусхасини  юборади. Агарда МДҲ  давлатларида бўлса,  нотариал тасдиқланган ариза, апостиль ва легализация талаб этилмайди.

Киритилди: 19:22 27.01.2021. Ўқилди: 2116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!