Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Машҳур «Камп Ноу» стадиони номи ўзгартирилади

Машҳур «Камп Ноу» стадиони номи ўзгартирилади

Испаниянинг «Барселона» футбол клуби коронавирусга қарши кураш учун маблағ йиғиш мақсадида ўз уй стадионини номлаш ҳуқуқини сотмоқда.

Каталония клуби ўз стадиони очилган 1957 йилдан бери унинг номини ўзгартиришни ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаганди. Бироқ инсоният фаолиятининг кўплаб соҳаларига жиддий путур етказган коронавирус эпидемияси бу анъанага чек қўйди.

«Барселона» ФК расмий сайти хабар беришича, директорлар кенгаши «Камп Ноу» номига ҳуқуқни клубнинг ҳомий қидириш билан шуғулланувчи фондига фақат бир йилга — 2020/2021 йил мавсумига беради.

«Шуни маълум қиламизки, илк марта кимдир ўз номини «Камп Ноу»га қўйиши мумкин, тушган даромад нафақат Барса, балки бутун инсониятга хизмат қилади. Бу ташаббус фавқулодда вазиятда юзага келди. Ўз жавоҳиримизни хизматга қўйиб (COVID-19га қарши курашишга), тезда жавоб оламиз деб ўйлаймиз», — деди клуб вице-президенти Жорди Кардонер.

Стадион номига ҳуқуқни бир йилга сотишдан тушган пул Каталония ва бутун дунёдаги тадқиқот лойиҳаларига сарфланади — каталонияликлар коронавирусга қарши курашишга шу тариқа ёрдам беришмоқчи.

Маълумот учун: «Камп Ноу»  — 99 000 кишини ўз бағрига сиғдирувчи Европадаги энг катта стадион.

Киритилди: 03:00 23.04.2020. Ўқилди: 4311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!