Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Март ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Март ойида инфляция 0,6 фоизни ташкил этди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг март ойида истеъмол секторида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,6 фоизга ошган.

Йиллик истеъмол нархлари индекси 107,1 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоиз бандга паст (2025 йил март — 110,3 фоиз).

Март ойида нархлар ўсиши асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга, хизматлар эса 0,2 фоизга қимматлашган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида помидор (11,5%), булғор қалампири (10%), картошка (9,8%), қовоқ (9,4%), олма (7,4%), банан (6%), лимон (4,4%) нархларининг ўсиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатган. Шунингдек, тухум, гўшт, балиқ, шакар ва ўсимлик ёғи нархлари ҳам ошган.

Айни пайтда бодринг (-20,7%), карам (-4,7%) ва пиёз (-4,6%) нархларининг пасайиши инфляцияни чекловчи омил сифатида қайд этилди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларида айрим дори воситалари, кийим-кечак ва цемент нархлари ошган бўлса, пропан ҳамда AI-92 бензини нархи пасайган.

Хизматлар соҳасида маиший чиқиндилар учун тўлов ва таъмирлаш хизматлари қимматлашган, бироқ ички ва халқаро авиақатнов тарифлари арзонлашган.

Маълумотларга кўра, ҳисоб-китоблар 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталаридан олинган қарийб 1,2 миллион нарх кузатувлари асосида шакллантирилган. Унда 419 турдаги товар ва 98 турдаги хизмат нархлари таҳлил қилинган.

Киритилди: 20:58 06.04.2026. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!