Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Марсни Ерга айлантириб бўладими? Олимлар жавоб берди

Марсни Ерга айлантириб бўладими? Олимлар жавоб берди

Илон Маскнинг асосий орзуси йўққа чиқди — Марснинг атмосферасини қалинроқ ва илиқроқ қилиш ҳамда унинг қутбларидаги муз қалпоқларини эритиш орқали сайёрани Ернинг аналогига айлантириб бўлмайди. Бу ҳақда Nature Astronomy журналига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

MAVEN зондидан олинган тасвирлар ва NASA зондларидан олинган эски маълумотлар Марсда иссиқхона эффектини ҳосил қилиш учун углерод газларининг етарлича миқдори йўқлигини кўрсатган. Иссиқхона эффекти Ердаги ҳаётни яратиш учун сайёрани етарлича иссиқ қилган бўлар эди.

«Марснинг Ерга айланишини замонавий технологиялар ёрдамида амалга ошириб бўлмайди», — дея хулоса қилган АҚШнинг колорадо университети олими Брюс Якоски.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 10:05 31.07.2018. Ўқилди: 1757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!