Имрали оролининг жануби-ғарбида – Мармар денгизида 15 февраль куни чўкиб кетган BATUHAN A юк кемаси 51 метр чуқурликда топилди. Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазирлиги маълум қилди.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани хабар қилинмоқда. Экипаж аъзолари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Аввалроқ кема бортида Туркия фуқаролари бўлган 6 нафар экипаж аъзоси бўлгани маълум қилинган эди, деб хабар беради report.az.