Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди

Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди

Қозоғистон пойтахтида бўлиб ўтган очилиш маросимида Нурсултон Назарбоев қатнашди. Бу Элбошининг сўнгги 2 ойда илк марта омма олдида чиқишидир.

“Президент ваколатларини топширишимдан бир кун олдин ушбу масжиднинг тамал тошини қўйганман. Мен мусулмон сифатида масжид қурилишига ташаббус кўрсатишни муқаддас бурчим деб билдим. Бу масжид дунёдаги энг катта масжидлардан биридир”, - дейди Қозоғистоннинг биринчи президенти.

Элбошининг сўзларига кўра, янги масжиднинг умумий сиғими 235 минг кишини ташкил этади. Қурилишга бюджетдан бир тенга ҳам сарфланмаган, барчаси сармоядорлар ҳисобидан.

Киритилди: 14:38 12.08.2022. Ўқилди: 5740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!