Марказий банк Банк назорати қўмитаси февраль ойида 7 марта йиғилиш ўтказиб, 43 та масалани кўриб чиқди.
📊 Натижада:
— 11 та банкка жарима қўлланилди;
— 14 та банк ва 4 та тўлов ташкилоти огоҳлантирилди.
Шунингдек, 8 та банкка дивиденд тўламаслик ва молиявий барқарорликни кучайтириш бўйича талаб қўйилди.
Камчиликлар асосан молиявий ҳолат, қоидаларга риоя, киберхавфсизлик ва истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ.