Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Марғилонда ўқитувчи ўқувчининг бошини телефон билан уриб ёрди

Марғилонда ўқитувчи ўқувчининг бошини телефон билан уриб ёрди

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 март куни Марғилон шаҳар 29-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси, 2000 йилда туғилган М.Э. ўқув жараёнининг 6-соат дарсини 5-Д синфига ўтаётганда шу синфнинг ўқувчиси 23.08.2012 йилда туғилган У.Ж. хожатхонага чиқиб келишни сўраган, ўқитувчи жавоб бермаган. Бола зарурат юзасидан синфдан чиққан ва бирозда қайтгач, ўқитувчи унинг рухсатсиз ҳаракатидан ва гаплашиб ўтиришидан жаҳли чиқиб ўз қўл телефонини ўқувчига қарата отган. Телефон У.Ж. га тегиб, оқибатда унинг бош қисми ёрилган.

У.Ж. га мактаб ҳамшираси томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, боши боғланган. Уйга шу ҳолатда борган вақтида боланинг онаси У.Г. жароҳатдан хабар топиб, уни шифохонага олиб борган ва болага зарурий тиббий муолажалар кўрсатилган.

Ҳозирда ўқитувчининг ҳаракати юзасидан туман ИИБ терговга қадар текширув олиб бормоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.

Киритилди: 09:55 06.03.2024. Ўқилди: 1239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!