Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Марғилонда фоҳиша жирканч иш устида қўлга олинди

Марғилонда фоҳиша жирканч иш устида қўлга олинди

Марғилон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи Маҳбуба исмли аёл бир нафар ёш фарзанди ва дугонаси Н.Мирзабоева билан бирга яшайди.

Н.Мирзабоева фоҳишалик билан шуғулланиб, Маҳбубанинг уйида “мижоз”ларни қабул қилади. Ушбу уйда фоҳишахона ташкил этилганидан хабар топган ИИБ ходимлари 2020 йил 30 апрель куни Маҳбубанинг уйига кириб келишди. Бу вақтда эса Аброр исмли шахс 150 минг сўм эвазига Н.Мирзабоева билан ушбу уйда жинсий яқинлик қилаётганди.

Яқинда бўлиб ўтган суд мажлисида Маҳбубанинг жиноий қилмиши ҳар томонлама кўриб чиқилиб, унга нисбатан амалдаги қонунларимизга биноан 360 соат мажбурий жамоат ишлари жазоси тайинланди.

Одилжон ИСМОИЛОВ, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар судининг раиси в.б.

Ҳусниддин ОДИЛОВ, судья ёрдамчиси.

Киритилди: 13:43 10.07.2020. Ўқилди: 24172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!