Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Манчестер Сити" юлдузи "Реал"га йўл олиши мумкин

"Манчестер Сити" юлдузи "Реал"га йўл олиши мумкин

"Реал" шу ёзда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернардо Силва билан шартнома имзолаши мумкин.

AS нашрининг хабар беришича, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячисининг агентлари футболчининг хизматларини мадридликларга таклиф этган.

"Қаймоқранглилар" ярим ҳимоясини кучайтириш учун турли вариантларни фаол равишда ўрганмоқда ва Силва Мадрид клуби учун қизиқарли ечим бўлиши мумкин.

Бернарду жорий мавсум "Манчестер Сити" сафида 51 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

31 ёшли португалиялик хавбек ҳозирги клубида 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда ва сардорнинг шартномаси июнь ойида тугайди.

Киритилди: Бугун 13:33. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!