TEAMtalk нашри хабар беришича, "Манчестер Сити" "Астон Вилла" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Морган Роджерс учун курашга қўшилди.
Манбага кўра, инглиз клуби 23 ёшли футболчини илгари академияда ўйнаган "Этиҳад" стадионига қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Роджерсга "Арсенал", "Челси", "Бавария" ва "ПСЖ" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
"Манчестер Сити" ҳужум чизиғини янгилашга тайёрланмоқда: Бернарду Силва кетиши кутилмоқда ва Энцо Мареска бошчилигидаги янги мураббийлар штаби спорт директори Уго Виана билан биргаликда таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда.
Роджерс ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзод деб ҳисобланади. Тўғри таклиф берилган тақдирда, футболчи трансферга тайёр, аммо "Астон Вилла" уни арзонга қўйиб юборишни режалаштирмаяпти - унинг трансфери ёзги трансфер ойнасидаги энг қиммат трансферлардан бири бўлиши мумкин.