Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси АПЛнинг бошқа жамоасига кўчиб ўтади

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси АПЛнинг бошқа жамоасига кўчиб ўтади

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес "Ньюкасл"га ўтишга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, "ҳаккалар" ва "Манчестер Сити" футболчининг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган. "Ньюкасл" 47 миллион фунт тўлайди, яна 3 миллион фунт турли бонуслар кўринишида назарда тутилган.

Футболчининг ўзи ҳам трансферга розилик берган. Кутилишича, Гонсалес "Ньюкасл"нинг спорт лойиҳасида муҳим ўрин тутади.

Гонсалес "Манчестер Сити" таркибида икки мавсум ўтказди. У Англия Премьер-лигасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Киритилди: 21:50 24.08.2026. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!