Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Манчестер Сити" Де Брюйнега ўринбосар топиб қўйди

A A A
"Манчестер Сити" Де Брюйнега ўринбосар топиб қўйди

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйненинг жамоани тарк этиши мумкинлигини ёдда тутмоқда.

"Шаҳарликлар" бельгиялик футболчининг ўрнига кўплаб номзодларни кўриб чиқмоқда ва асосийларидан бири "Вильярреал" футболчиси Алекс Баэна. Бу ҳақда TodoFichajes нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, "Манчестер Сити"га 22 ёшли Баэнани ўз сафига қўшиб олиш унчалик осон бўлмайди. Футболчининг "Вильярреал" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар амал қилади ва "сув ости кемалари" Алекс учун катта пул талаб қилади.

Transfermarkt портали ярим ҳимоячини 25 миллион еврога баҳоламоқда. 2023/2024 йилги мавсумда Алекс Баэна 37 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва шерикларига 13 та голли узатма берди.

Киритилди: 06:37 19.03.2024. Ўқилди: 1029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!