Эрон Мудофаа вазирлигининг Мудофаа тадқиқотлари маркази раҳбари Али Фуладванд Исроил-АҚШнинг Эроннинг Боружерд шаҳрига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Али Фуладванд Эрон Мудофаа вазирлигининг Мудофаа тадқиқотлари ва инновация марказини бошқарган.
Канал маълумотларига кўра, у 28 март куни эрталаб ўлдирилган.
Эрон расмийлари бу маълумотни ҳали тасдиқламаган.