Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятининг бир йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятининг бир йиллигига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Дастлаб анжуман доирасида пресс-тур ташкил этилиб, оммавий ахборот воситалари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 324-мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди.

Ушбу муассаса кўп йиллар фойдаланилмай турган МТМ ўрнида қайта ташкил этилди. Объектнинг тўлиқ реконструкция қилиниши ва жиҳозланиши учун хорижий инвесторлар – Жанубий Кореянинг Сежонг университети ва «New Millenium Construction» компанияси маблағлари йўналтирилди. Натижада замонавий талабларга тўла жавоб берадиган ошхона, овқатланиш жойи, турли оммавий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган зални ўз ичига олган бино қад ростлади.    Муассасада болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашувчи алоҳида санъат хонаси ва спорт зали бор. Очиқ ҳавода жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказиш учун эса футбол майдончаси мавжуд.    Пресс-турдан сўнг журналистлар вазирликда ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Президентимизнинг жорий йил 30 сентябрда қабул қилинган «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эртамиз эгалари камолоти учун олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиққани, шунингдек, мазкур ҳужжат соҳадаги қатор муаммоларни бартараф этишга асос бўлаётганини таъкидлади
Анжуманда мазкур қарорда белгиланган вазифалар доирасида қилинаётган ишлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Manba: uza.uz

Киритилди: 05:31 11.11.2018. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!