Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилдими?

Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилдими?

Франция президенти Эммануэл Макрон Буюк Британия бош вазири Кир Стармердан Фаластинни давлат сифатида тезроқ тан олишга эришишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Telegraph газетаси Буюк Британия ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар берди.

Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилдими?Французлар бизни Фаластинни тан олиш масаласига қайтаришга уринмоқда. Биз бунга кўнмаймиз. Бу иш “биз буни қилдик” дейиш учунгина эмас, балки шу орқали бирор нарсага эриша олишга ишонч комил бўлинганда қилинади, деди нашр суҳбатдоши.

Таъкидланишича, Фаластин масаласи Макроннинг Стармер билан учрашувида, Франция раҳбарининг 8—10 июль кунлари Буюк Британияга уч кунлик ташрифи давомида муҳокама қилинади.

Газета маълумотига кўра, ҳозирча томонлар ўртасида Фаластинни тан олиш муддати масаласида келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда. Нашр ёзишича, Макрон Фаластин давлатчилигини тезроқ тан олиш тарафдори.

Биз Фаластин-Исроил можаросини исроилликлар ва фаластинликларга хавфсизлик ва барқарорликни кафолатлайдиган икки давлат ёнма-ён яшаши тамойили асосида ҳал этилишини қўллаб-қувватлаймиз. Бизнинг узоқ йиллик нуқтайи назаримиз шундан иборатки, биз Фаластин давлатини тинчлик жараёни учун энг қулай вақтда тан оламиз, деди Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Киритилди: Бугун 02:30. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!