Франция президенти Эммануэль Макрон Россия етакчиси Владимир Путин билан бевосита алоқада эканини айтди.
“Мен президент Путин билан мунтазам музокаралар олиб бораман ва тўғридан-тўғри алоқада бўламан, чунки ўзаро алоқаларни давом эттиришнинг энг яхши йўли бу тўғридан-тўғри канални сақлаб қолиш, деб ҳисоблайман”, деди Макрон CBC телеканалига берган интервьюсида.