Франция президенти Эммануэл Макрон Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши ҳақида илк бор гапирди. Республика раҳбарининг таъкидлашича, содир бўлган воқеани сиёсий қарор деб бўлмайди.
«Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин мен Франция ҳақида етарлича ёлғон маълумотларни ўқиб чиқдим (...) Телеграм асосчисининг Франция ҳудудида ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида содир бўлган ва бу ҳеч қандай сиёсий қарор эмас», — деди Макрон.
Бундан ташқари, Макрон Франция сўз эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка содиқ эканини ва «абадий шундай бўлиб қолишини» айтди. Франция президенти Дуровни ҳибсга олиш бўйича якуний қарорни «қонун ва судьялар ихтиёрида» қолдирди.