Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Макрон: «Коалиция истаклилар»нинг навбатдаги учрашуви январ бошида бўлиб ўтади

Макрон: «Коалиция истаклилар»нинг навбатдаги учрашуви январ бошида бўлиб ўтади

Франция президенти Эммануэль Макрон Украина хавфсизлиги бўйича «Коалиция истаклилар»нинг навбатдаги учрашуви январ ойи бошида ўтказилишини маълум қилди. Унинг айтишича, Парижда бўлиб ўтадиган йиғилишда ҳар бир давлатнинг Украина учун хавфсизлик кафолатлари тизимига қўшадиган аниқ ҳиссаси келишиб олинади.

Макрон бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда бир қатор Европа етакчилари билан бўлиб ўтган кўп томонлама мулоқотлардан сўнг маълум қилди. Унинг таъкидлашича, хавфсизлик кафолатлари адолатли ва барқарор тинчликка эришишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Киритилди: Бугун 15:05. Ўқилди: 159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!