Франциядаги сайловларнинг иккинчи босқичи олдидан мағлуб бўлган Макрон Фаластинни расман тан олишга чақирувчи чап қанот партияларининг «Янги халқ фронти» коалицияси билан иттифоқ тузди. Айнан сўл партиялар Макроннинг сайловларда ғалаба қозонишини таъминлади.
Бироқ сайловларда ғалаба қозонгандан сўнг, Макрон 21 сентябрь куни янги ҳукумат таркибини эълон қилди, у тайинловларда сўлларни бутунлай эътиборсиз қолдирди.
Макрон иттифоқ қилган Янги Халқ фронти вакилларидан бош вазир тайинлаш ўрнига ўта ўнг қанот партиядан 63 ёшли исломофоб Бруно Ретаёни тайинлади.
Франция бўйлаб норозилик намойишлари бошланиб кетди. Намойишчилар Макронни «сайловни ўғирлаганликда» айбламоқда.
Франция президенти Эммануэл Макроннинг рейтинги 2018 йилда «сариқ жилетлилар» намойишлари чоғида Париждаги Елисей соҳилидаги Арc де Триомф талон-тарож қилинганидан кейин биринчи марта 25 фоизга тушганди.
Бугун французларнинг 75% унинг президент сифатидаги фаолиятини маъқулламаяпти.