Франция президенти АҚШ, Россия ва Хитой етакчилари Европа манфаатларига қарши қатъий сиёсат юритаётганини таъкидлади.
Шунингдек, у АҚШни ишончли иттифоқчи сифатида кўриш масаласида шубҳалари борлигини қайд этди.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Кенгаши раҳбари Антониу Кошта ҳам иттифоқ манфаатлари АҚШ билан мос келмаётганини айтиб, муҳим қарорлар бошқа давлатлар қўлига ўтса, Европа блокига путур етишини билдирган эди.