Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Макрон: Европа энергия суверенитетини мустаҳкамлаши керак

A A A
Макрон: Европа энергия суверенитетини мустаҳкамлаши керак

Франция президенти Эммануэль Макрон Европанинг энергетика суверенитетини мустаҳкамлаш ва Европа Иттифоқи энергетика бозорини чуқур ислоҳ қилишни зарур деб билишини айтди.

Бу ҳақда у Елисей саройида Польша бош вазири Матеуш Мораветски билан учрашувда айтиб ўтди.

“Франция ва Польша бир неча ойдан бери ўзларининг энергетика суверенитетини мустаҳкамлашга интилмоқда. Биз, шунингдек, Европа энергетика бозорини чуқур ислоҳ қилиш тарафдоримиз”, — дея Макроннинг сўзларидан иқтибос келтиради “ТАСС”.

Аввалроқ Bloomberg London Energy Consulting бош директори Дэвид Коксга таяниб, Буюк Британия ҳукумати қишда электр таъминотидаги узилишлар эҳтимолини сусайтираётганини ёзган эди.

Киритилди: 18:17 29.08.2022. Ўқилди: 1977 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар