Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Маккажўхори "ўғри"си: "Ҳоким тушунтиришимга имкон бермади"

Маккажўхори "ўғри"си: "Ҳоким тушунтиришимга имкон бермади"

Қашқадарё вилояти ҳокимияти матбуот хизмати бошлиғи Аҳрор Содиқов далада невараларининг кўз ўнгида думбул терган эркакнинг Миришкор тумани ҳокими томонидан ҳақорат қилиниши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди.

Унинг «Газета.uz»га хабар қилишича, ҳодиса 29 сентябрь куни «Гулистон» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Туман марказидан неваралари билан қайтаётган Сайфулла Муҳаммадиевнинг сўзларига қараганда, неваралари маккажўхори даласидан маккажўхори териб, уйга олиб бориб, қайнатиб беришини сўраган. У машинасини тўхтатиб, дала эгасини излайди.

«Неваралар ҳоли-жонимга қўйишмаганидан кейин „фермер қишлоқдошим бўлса, кўрганда олганимни айтаман“ деб фикр қилдим. Унгача невараларим далага кириб, ўн донача маккажўхорини териб чиқишганди. Шу пайт туман ҳокими келиб қолди. Бир томондан ҳокимнинг „қаттиқ“ гаплари тўғри. Хато мендан ўтди. Аммо, асл бўлган воқеани сўзлаб беришга имконият бермади. Турли хил камситувчи ва обрўсизлантирувчи сўзлар билан сийлади», — дея Сайфулла Муҳаммадиевнинг сўзларини келтирди ҳокимият матбуот хизмати.

Киритилди: 15:58 10.10.2019. Ўқилди: 3720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!