Arab News хабарига кўра, Ҳира маданий ҳудудида жойлашган Қўлёзманинг баландлиги 312 см, эни эса 220 смни ташкил қилади.
700 саҳифадан иборат бу асар XVI асрга оид тарихий Қуръон нусхасининг катталаштирилган кўриниши ҳисобланади.
Қўлёзманинг асл нусхаси ҳозир Қирол Абдулазиз кутубхоналари мажмуасида сақланмоқда ва Гиннес рекордлар китобига киритилган.