Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси

"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси

UFC собиқ жангчиси, ҳозирда таҳлилчи сифатида фаолият юритаётган Чейл Соннен Конор Макгрегорнинг эҳтимолий қайтиши ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, агар ирландиялик жангчи қайтса ҳам, бу Оқ уйда ўтадиган UFC турнирида бўлмайди.

"Мен Конор Оқ уйдаги турнирда пайдо бўлишига ишонмайман. Лекин фарз қилайлик: Конор оммавий ахборот воситаларини назорат қила оладими? У беш йилдан бери қайтишни “намойиш қилиб” келяпти. Турнир бўлиб ўтадиган пайтда у яна: “Ҳа, мен у ерда бўлмадим, лекин ноябрда ёки кейинги январда кўрасиз”, дейдими ёки бу Макгрегорнинг сўнгги алдови бўладими?" — деди Соннен.

Киритилди: Бугун 18:40. Ўқилди: 228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!