Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

МАДҲИЯ – МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ

МАДҲИЯ – МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ

Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг Давлат рамзлари ҳалқимизнинг шон-шарафи, тарихий ҳотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фаҳр ифтиҳор бағишлайди. Улар маънавиятнинг энг муҳим тимсолларидир. Шу боис, мадҳиямиз янграганда биз руҳан жўшқинликни, азму шижоатимиз ошганини қалбимизда ғурур ва буюк истиқболга ишонч туйғусини ҳис этамиз.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ҳалқимизнинг маънавиятини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тариҳимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим тарбиявий восита бўлиб ҳизмат қилмоқда. Мадҳияда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғуллар тараннум этилган.

Миллий мадҳиямизнинг муаззам садолари  Давлатимиз Раҳбарининг турли мамлакатларга расмий ташрифлари чоғида, Ўзбекистонга келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини кутиб олиш маросимларида, йирик ҳалқаро анжуманлар, спорт мусобақаларида ва спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларида энг баланд шохсупага кўтарилган пайтида баралла янграмоқда.

Мустақил Ўзбекистон мадҳиясининг мақсад-мудаоси мурғақ жондаги шахсни уйғотиш, юксак ижтимоий мурод мақсадлар мезонларга мувофиқ равишда камол топтиришдан иборатдир.

Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар нарсадан устунлигини англатиб, эслатиб туриши ҳар биримиз, айниқса, ёш авлоднинг ёдда тутиши мақсадга мувофиқдир.

Manba: fitrat. uz

Киритилди: 21:27 09.12.2018. Ўқилди: 10742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!