Жорий ҳафтада “Формула-1”нинг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон Mercedes-AMG Petronas Motorsport билан шартномасини 2 йилга узайтирди. Бу эса автоспортнинг бош юлдузи “Мерседес” жамоасида камида яна 2 йил қолишини англатади. Пойгачи немис компанияси билан 2013 йилда ҳамкорлик қилишни бошлаган ва 3 марта чемпионатни ютган.
Хэмилтон янги шартнома доирасида ҳар йили камида 30 млн доллар маош олиши, бонуслар ҳисобга олинса эса маоши 50 млн долларгача етиши кутилмоқда. Хэмилтон ўтган ойда Forbes’нинг энг катта ҳақ олувчи спортчилари йиллик рейтингида 12-ўрин эгаллаганди.
Manba: kun.uz