Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Лукашенко ШҲТ мамлакатларини ўзаро савдода доллардан воз кечишга чақирди

Лукашенко  ШҲТ мамлакатларини ўзаро савдода доллардан воз кечишга чақирди

Беларус президенти Александр Лукашенко ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида ўзаро савдода миллий валюта ўтишга қатъий киришишга чақирди, дейилади “РИА Новости” хабарида.
Унингча, долларга боғлиқлик аъзо давлатлар муносабатлари ва савдо алоқаларини заифлаштиради.

Шунингдек, у АҚШ доллари, кўпинча, қурол ўрнида қўлланишини эслатиб, ундан имкон қадар тезроқ қутулиш лозимлигини айтди.

Айтиш жоизки, Беларус учун долларга боғлиқлик, айниқса, мушкул ва жиддий ҳолатда. Давлат қарзи деярли бутунлай долларда бўлиб, ҳозирда мазкур валюта оқими қарийб тўхтаган.

Киритилди: 17:26 18.09.2021. Ўқилди: 2409 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!