Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Луис Суаресни яна Ла Лигага қайтаришмоқчи

A A A
Луис Суаресни яна Ла Лигага қайтаришмоқчи

"Насьонал" ҳужумчиси Луис Суарес фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. "Севилья" "Барселона" ва "Атлетико"нинг собиқ ҳужумчиси хизматларига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради SportBild.

Испан клуби раҳбарияти бундай даражадаги футболчи қийин вазиятда жамоага ёрдам бера олади, деб ҳисобламоқда. "Севилья" клуби Испания чемпионатида 12 турдан кейин 18-ўринда бормоқда.

35 ёшли уругвайлик футболчининг “Насьонал” билан амалдаги шартномаси декабрь ойи охиригача тузилган. Ҳужумчи тез орада эркин агентга айланади.

Ҳужумчи жорий мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:14 04.11.2022. Ўқилди: 2053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар