Лос-Анжелесдаги омборда катта ёнғин содир бўлди, бу шаҳар расмийларини аҳолини уй ичида бошпана излашга ундади.
Бу ҳақда ABC шаҳар расмийларига таяниб хабар берди.
Нашрнинг хабар беришича, чоршанба куни тушдан кейин Бойл-Хайтс маҳалласидаги тижорат биносида ёнғин содир бўлиб, қуёш панелларини қамраб олди. Осмонга бир неча километр узоқликдан кўриниб турган қалин қора тутун кўтарилди.
Шаҳар расмийлари аҳолига дераза ва эшикларни ёпиб, уйда қолишни маслаҳат беришди.
Хабарларга кўра, ёнғинни ўчиришда иккита вертолёт иштирок этмоқда. Лос-Анжелес полиция бошқармаси ёнғинни тактик огоҳлантириш ҳолатига келтирди. Қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот эълон қилинмади.