Бугун 21 июнь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Лондонлик қиз 21 дақиқа давомида юраги тўхтаган отасини ўлимдан сақлаб қолди

Лондонлик қиз  21 дақиқа давомида юраги тўхтаган отасини ўлимдан сақлаб қолди

Лондонда 22 ёшли аёл 21 дақиқа юраги тўхтаб қолган ва деярли ўлик бўлган отаси, тадбиркор Николас Де Сантиснинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда "Метро" нашри хабар бермоқда.

2019 йил декабрь ойида тадбиркор кўкрак қафасидаги енгил ноқулайликдан азият чекишни бошлади, аммо оғриқни совуқдандеб билиб, оғриққа аҳамият бермади. 2020 йил 2 апрель куни кечқурун унинг қизи Алая Америкага кетишдан олдин отасини кўришга қарор қилди ва унинг уйига келди. У келганидан кўп ўтмай, эркак ҳушидан кетган ва йиқилиб тушган.

Қиз дарҳол қутқарув хизматига қўнғироқ қилди ва мутахассиснинг тавсияларига амал қилди. У отасига сунъий нафас бериб, тез ёрдам келишини кутди.

Сантис бир ой давомида сунъий кома ҳолатида ётди ва реанимация бўлимига ётқизилган.

Соғайгач, эркак тез ёрдам хизматига ташриф буюриб, ходимларга миннатдорчилик билдирди.

«Мен бу дунёни 21 дақиқага тарк этдим. Тирик эканлигим ва ҳаётни аввалгидан ҳам ажойиброқ ҳис қилишимдан нақадар бахтли эканимни тушунаман. Мен қизимдан ва у ерда бўлган ҳамда ёрдам берганларнинг барчасидан миннатдорман”, - деб шарҳлади Сантис.

Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ҳисоботига кўра Сантис Буюк Британияда касалхонадан ташқарида юрак хуружидан омон қолган беморларнинг 8,6 фоизидан бири эканлиги аниқланди.

Киритилди: 09:12 10.06.2021. Ўқилди: 2961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!