Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Тошкент шаҳрида Британиянинг ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича давлат котиби Дэвид Кэмерон билан учрашди.
“Яна бир бор Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигини аниқ натижалар билан бойитиш учун барча имкониятларимиздан фойдаланишга тайёрлигимизни тасдиқладик”, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.