Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Лиз Трасс: "Мен Исроил тарафдориман"

Лиз Трасс: "Мен Исроил тарафдориман"

Буюк Британия Бош вазири Лиз Трасс "ашаддий сионист" ва Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.

Бу ҳақда Трасс Бирмингемда “Исроилнинг консерватив дўстлари” парламент гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбирда маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ижроси акс этган кадрлар жойлаштирилди.

Трасс Буюк Британия Бош вазири сифатида биринчи марта Исроилнинг консерватив дўстлари тадбирида иштирок этишдан мамнунлигини билдирди.

“Мен ашаддий сионистман, Исроилнинг катта тарафдориман. Ишончим комилки, биз Исроил ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлай оламиз”, — деди у.

22 сентябрь куни эрталаб Исроил бош вазири Яир Лапид Британия ҳукумати раҳбари Исроилдаги элчихонани Тел-Авивдан Қуддусга кўчириш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганди.

Киритилди: 20:36 04.10.2022. Ўқилди: 4044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!