Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Мамлакат миллий армиясининг соҳил қўриқлаш хизмати денгиздаги оғир шароитларга дуч келган 10 та қайиқдан камида 404 нафар мигрантни қутқариб қолди. Тобрук шаҳридаги Қизил Ярим ой жамияти кўнгиллилари турли миллат вакилларидан иборат бўлган ушбу шахсларга биринчи тиббий ёрдам, иссиқ кийим ва озиқ-овқат етказиб берди.
Ливия Европага етиб олишга интилаётган африкалик мигрантлар учун асосий транзит йўли бўлиб қолмоқда. Ўтган душанба куни худди шу ҳудудда қайиқ ағдарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлгани ва яна 31 киши бедарак йўқолгани маълум қилинган эди.