Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Ливерпул» мухлислари ПСЖ клуби ҳужумчисини сотиб олиш учун пул йиғишмоқда

«Ливерпул» мухлислари ПСЖ клуби ҳужумчисини сотиб олиш учун пул йиғишмоқда

«Ливерпул» мухлислари Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш учун пул йиғишга қарор қилишди. Пул йиғиш Gofundme.com платформасида ташкил қилинди.

Ушбу ташаббус муаллифлари Ҳарри Гловер, Дэнни Демпси-Пар ва Уилям Ню бўлиб, уларнинг фикрича, дунёда «Ливерпул» мухлислари 100 миллионга яқин ва 250 миллион фунт стерлинг (291 миллион евро) тўплаш учун ҳар бир киши 2,5 фунтдан бериши кифоя.

Мухлисларнинг сўзларига кўра, бу маблағ Мбаппа билан музокаралар бошлашга ёрдам беради. Айни дамгача 3728 фунт стерлинг йиғилди.

Transfermarkt.de порталига кўра, франциялик ҳужумчи дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади. 22 ёшли Мбаппе 180 миллион евро (154 миллион фунт) деб баҳоланган.

Киритилди: 20:43 08.03.2021. Ўқилди: 2439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!