Бугун 30 июнь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Ливан янги Ғазога айланмаслиги керак” — Антониу Гутерриш

“Ливан янги Ғазога айланмаслиги керак” —  Антониу Гутерриш

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Ливан ва Исроил ўртасидаги чегарадаги таранглик хавфли даражага етиб, минтақавий инқирозга таҳдид солаётгани ҳақида огоҳлантирди.

“Очиғини айтайлик: минтақа аҳолиси, бутун дунё Ливаннинг янги Ғазога айланишига йўл қўймайди”, — деб таъкидлади Гутерриш.

У халқаро ҳамжамият аниқ тушунча бериши зарурлигини таъкидлади: Исроил-Ливан чегарасидаги муаммони ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг иложи йўқ, кескинликни юмшатиш зарур.

ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ва Ғазо секторида Исроил ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнг Ливанда жойлашган Ҳизбуллоҳ жангчилари ва Исроил ҳарбийлари чегарада бир-бирларининг позицияларини ўққа тутмоқда.

Аввалроқ Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Тани Мадридга ташрифи чоғида Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш орқали минтақанинг бошқа ҳудудларида вазият ёмонлашувининг олдини олсиҳ мумкинлигини айтди.

Шу билан бирга, у воситачилар Ғазода сулҳ тузишга уринишда маълум муваффақиятларга эриша олганини таъкидлади.

Киритилди: 21:56 22.06.2024. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!