Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Литани дарёси Исроилнинг янги чегарасига айланадими?

Литани дарёси Исроилнинг янги чегарасига айланадими?

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац мамлакат Ливан жанубида хавфсизлик назоратини муддатсиз сақлаб қолиш нияти борлигини билдирди. Унинг айтишича, бу ҳудудлар Литани дарёсигача бўлган ҳудудларни қамраб олади.

Анадолу маълумотига кўра, Исроил қўшинлари Литани устидаги бешта кўприкка зарба берган. Кац улар Ҳизбуллоҳ томонидан фойдаланилганини таъкидлади. Қўшинлар қолган ўтиш жойлари ва атроф ҳудудларни назоратда ушлаб туришда давом этади.

Минглаб эмас, балки юз минглаб жанубий Ливан аҳолиси уйларини тарк этган бўлса-да, уларнинг қайтишига рухсат берилмайди. Бу қарор Исроил шимолидаги аҳоли хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳланган. Кац Ливан ҳукуматини “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришда фаол эмасликда айблади.

Кескинлашувнинг янги босқичи 2 март куни Ливан ҳудудидан ракета учирилгандан сўнг бошланган. Бунга жавобан Исроил бутун мамлакат бўйлаб, жумладан Бейрут шаҳрига зарбалар бериб, қуруқликдаги операцияларни кенгайтирганини маълум қилди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, можаро бошланганидан бери 1039 киши ҳалок бўлган, 2876 нафар киши яраланган. Мамлакатда ички кўчирилганлар сони 1 162 237 нафарга етган.

Киритилди: Бугун 18:32. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!