Бугун 28 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Лирани қутқариш учун 26 миллиард доллар! Марказий банкнинг кескин аралашуви

Лирани қутқариш учун 26 миллиард доллар! Марказий банкнинг кескин аралашуви

Habertürk хабар беришича, Туркия Марказий банки Истанбул мери Экрем Имамоғлининг ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлардан сўнг беқарорлашган лира курсини ушлаб туриш учун уч кун ичида 26 миллиард долларлик интервенция ўтказди.

"Бу воқеаларга бой ҳафта давомида доллар турк валютаси - лирага нисбатан 3,2 фоизга қимматлашди. Туркия Марказий банки томонидан кўрилган чоралар курснинг янада кўтарилишини чеклади," - дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоизки, 19 март чоршанба куни бир неча ўнлаб одамлар, жумладан, Истанбул мери ҳибсга олинганидан сўнг, АҚШ доллари турк лирасига нисбатан 11 фоизга ошиб, 41 лирадан юқори кўтарилди. Марказий банк аралашувидан сўнг, 19 март куни куннинг иккинчи ярмида турк валютаси курси барқарорлашиб, 1 доллар 39 лирадан пастга тушди.

Киритилди: 21:36 22.03.2025. Ўқилди: 1489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!